Ўзбекистон Республикаси президентининг тегишли фармойишига кўра, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондони ўринбосари лавозимида хизмат қилиб келаётган полковник Зокиржон Эркинбоевич Сайфуддинов Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимига тайинланди.Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унинг ўрнига округ қўшинлари қўмондони ўринбосари этиб полковник Қодиржон Абдупаттаевич Турсунов тайинланди. Полковник Қодиржон Турсунов бундан олдин Тошкент ҳарбий округига қарашли ҳарбий қисмларнинг бирида командир лавозимида хизмат қилиб келган.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига биноан жорий йилнинг февраль ойида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони лавозимида хизмат қилиб келган генерал-маёр Баҳодир Қурбонов Ўзбекистон мудофаа вазири этиб тайинланганди.