Ўзбекистондаги бир қатор тижорат банклари «вазият аниқ бўлгунга қадар» валюта савдоларини амалгао шира олмайди. Бунинг сабаби валюта биржаси савдоларида йўл қўйилган мунтазам қоидабузарликлардир, дейилади Марказий банк хабарида.

Ушбу банклар қуйидагилардир: Hamkorbank, «Савдогар» банк (чет эл капитали иштирокида), «Туркистон» банк, Hi-Tech Bank, «Трастбанк» (хусусий банклар), «Универсал банк», Invest Finance Bank, банк «Ипак йули» (акциядорлик-тижорий банклар), Asia Alliance Bank (давлат банки).

Валютани тартибга солиш соҳасидаги қонунчиликни бузгани учун мазкур банкларга нисбатан 2018 йил ва 2019 йилнинг ўтган даврида 31 ҳолатда жами 2.5 млрд сўм миқдорида жарима санкциялари кўлланилган.

Шу билан бирга, тижорат банклари хорижий валюта олди-сотди амалиётларини биржадан ташқари валюта бозорида амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар, дейилади хабарда.

Банк мижозлари тижорат банки чет эл валютасини харид қилиш ва сотишни рад этган ҳолларда Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига мурожаат этишлари мумкин. Марказий банк банклар ўз вазифа ва мажбуриятларини, шу жумладан мижозларга етказилган зарарни қоплашини таъминлашни кўзда тутувчи чораларни кўриб боради.