Қозоғистон президенти лавозимига киришган Қосим-Жомарт Тоқаев чоршанба куни мамлакат халқи олдида қасамёд қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Сал илгари Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 20 мартдан бошлаб республика раҳбари сифатидаги ваколатларини тугатишини, қолган вақт мобайнида давлатни Қозоғистон парламенти Сенати раиси Қосим-Жомарт Тоқаев бажарини билдирганди.

Қозоғистонда 2020 йилда сайлов ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Қасамёд қабул қилиш маросими республика парламенти икки палатасининг биргаликдаги йиғилишида бўлиб ўтди. Нурсултан Назарбоев мазкур маросимда қатнашди.

«Қозоғистон халқига халқига садоқат билан хизмат қилишга, Конституция ва Қозоғистон қонунларига қатъий риоя қилишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлашга, Қозоғистон Республикаси президенти сифатида менга юклатилган вазифаларни виждонан бажаришга тантанали равишда қасамёд қиламан», — деди Қосим-Жомарт Тоқаев.

Марказий сайлов комиссияси раиси Берик ИмашевТоқаевга президент гувоҳномаси, штандарт ва орденни топширди.

Қасамёд қилиш маросимида сўзга чиққан Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон пойтахти Остона номини биринчи президент Нурсултон Назарбоев шарафига Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилди. У шунингдек республика пойтахтида биринчи президент шарафига ҳайкал ўрнатиш таклифини ҳам илгари сурди.

«Барча вилоятлардаги шаҳарларнинг марказий кўчаларини зудлик Нурсултон Абишевич Назарбоев номи билан аташ зарур деб ҳисоблайман», — дея қўшимча қилди Қозоғистон президенти.