28 мартдан 4 апрелга қадар Чирчиқ шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур чемпионатда 284 нафар спортчи чемпионатда қатнашиш истагини билдирган. Аниқроғи қатнашишга рухсат олган. Натижада миллий федерация томонидан катталар ўртасидаги чемпионатда қатнашиш имконини берадиган белгиланган меъёрий талабни бажарилган.

Яқин ўн йиллар мобайнида Ўзбекистон чемпионати бу қадар кўп иштирокчи тўпланмаганди, дейилади матбуот хизмати хабарида.

Бу йилги Ўзбекистон чемпионатида аёллар (жами 98 нафар, бу ҳам жуда юқори кўрсаткич) 45 кгдан +87 кггача бўлган 10 та, эркаклар (жами 186 нафар) ҳам 55 кгдан бошлаб +109 кггача 10 та вазн тоифасида супачага чиқишади.

Мусобақада Нигора Абдуллаева, Муаттар Набиева, Кумушхон Файзуллаева, Турсуной Жабборова, Долера Давронова, Адҳамжон Эргашев, Достон Ёқубов, Рустам Жангабоев сингари етакчи полвонлар ҳам қатнашади.