Тошкенда 23 мартдан иситиш мавсумини якунига етказиш бўйича ишлар бошланади, дея хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати. Қарор иссиқ об-ҳаво кузатилаётгани муносабати билан қабул қилинди.

Иситиш мавсуми 16 октябрда бошланган эди. Ўтган йили иситиш мавсумини якунлаш ишлари 26 мартдан бошланган.