20 март куни Наврўз арафасида очилган Тошкентдаги Наврўз майдонига 57 метрлик баландликдаги флагшток ўрнатилди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати.

Янги майдон Мирзо Улуғбек ва Махтумқули кўчалари чорраҳасида жойлашган. Бу ерда дам олувчилар учун ўриндиқлар, китоб жавонлари ўрнатилган, Wi-Fi ҳудудлар ташкил этилган. Майдон марказида диаметри 20 м бўлган мусиқали фаввора ҳам барпо этилган.

Очилиш маросимига Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюрди.

2018 йил июлида пойтахтдаги Халқлар дўстлиги майдонига 65 метрлик флагшток ўрнатилган эди.