Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди 2019 йил 12 март куни жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди биносида сайёр очиқ суд мажлисида Навоий вилоят ИИБ жазони ижро этиш бўлими 36-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан тайинланган жазони енгилроғи билан алмаштириш билан боғлиқ иш материаллари кўриб чиқилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси Жаҳонгир Каримов «Газета.uz» маълум қилди.

Жумладан, суд томонидан Навоий вилоят ИИБ жазони ижро этиш бўлими 36-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар А. Тоғаев, И. Ҳасанов Ф. Чариев, Э. Ниёзов, Н. Нарзуллоев, О. Мухаммедов, А. Камалетдинов, А. Катунцев, К. Джамолов, Н. Шкрил, Х. Юсупов, О. Нуралиев, Ў. Саидовнинг озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўталмай қолган қисмини аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, улар оиласи бағрига қайтарилди.

Суд томонидан уларга ўталмай қолган жазоларини ҳалол меҳнат орқали ўташ ҳамда келажакда ҳаётларини яхшиланиши учун имконият берилди.