2019 йил 15 март куни Қашқадарё вилоятининг Косон тумани Гала қишлоғида яшаган С.О. исмли аёл уйи ошхонасида сувни иситиш мақсадида газ плитаси устига челак қўяётганида эҳтиётсизлиги ортидан олов кийимига ўтиб, ёниб кетган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳодиса натижасида С.О. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 16 март куни шу ерда вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.