2020 йилда Токиода ўтказиладиган олимпиада ўйинларининг ташкилотчилари томошабинларга ўз жойларини топишда кўмаклашадиган, зарур маълумотларни берадиган ва егулик келтирадиган роботни тақдим этишди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Бутун олимпиада давомида икки типдаги: одамларга ёрдам берувчи (Human Support Robot) ва етказиб бериш хизматини кўрсатувчи (Delivery Support Robot) 16 та робот фаолият кўрсатади. Биринчи роботнинг қўлида чиқинди челагига ўхшаш бўлган манипулятор мавжуд бўлади.

Роботни ясаган Toyota компаниясидагилар мобиль қурилмалардан кенг фойдаланмайдиган ва ногиронлиги бўлган томошабинларга асқотишига умид қилишмоқда. Компаниядагилар 2030 йилда роботларни оммавий сотувга чиқармоқчи.

Олимпиада билан бир қаторда олимпиадада Panasonic’нинг экзоскелетларидан ҳам фойдаланилади. Улар хизматчиларга оғир буюм ва юкларни кўтаришга ёрдам беради. Экзокостюмлардан тадбирлар давомида эмас, балки аэропортларда ва махсус зоналарда фойдаланилади.

Олимпиада-2020 давомида эътибор нафақат технологияларга, балки экологияга ҳам қаратилади. Ғолиб ва совриндорлар учун медаллар бутун мамлакатдан йиғилган материаллар ёрдамида тайёрланади.