Индонезиянинг Папуа провинциясида сурункали ёмғирлар келтириб чиқарган сув тошқинлари натижасида 63 киши ҳаётдан кўз юмди. Бундан ташқари, Ломбок оролида 5,4 баллик зилзила оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 30 дан ортиқ инсон жароҳатланди, дея хабар қилди РИА Новости.

Шанба куни Папуада сурункали ёмғирлар энг камида 9 уй ва 2 та кўприкка зарар етказди. Уйсиз қолган 120 нафарга яқин фуқаролар ҳукумат муассасалари биноларига эвакуация қилинди. Сув чекинганига қарамасдан, қидирув-қутқарув жамоалари ҳали сув тошқинларидан азият чекаётган барча ҳудудларга етиб бора олгани йўқ.

Кўчки оқибатида энг кўп чет эллик ва маҳаллий сайёҳлар ҳаётдан кўз юмган. 40 нафарга яқин киши сайёҳлар орасида машҳур бўлган Тиу Келеп шаршарасида қамалда қолган.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Индонезиянинг Папуа музофотида кучли сел келиши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига чуқур ҳамдардлик билдирди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.