Оксана Чусовитина Озарбайжонда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи финалида иккинчи ўринни қўлга киритди, дея хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Кубок 14−17 март кунлари Миллий гимнастика аренасида 41 мамлакат спортчилари иштирокида бўлиб ўтди.

43 ёшли гимнастикачи 14,450 баллик натижа билан иккинчи бўлди. Биринчи ўринни америкалик гимнастикачи Жейд Кэри 14,766 балл билан қўлга киритди. Мексикалик спортчи Алекса Морено эса 14,294 баллик натижа билан бронза медалига сазовор бўлди.

20−23 март кунлари Оксана Чусовитина Қатарда навбатдаги Жаҳон кубоги босқичида иштирок этади.

Мазкур мусобақа Токио-2020 Олимпиадаси квалификацияси босқичи ҳисобланади.