Пойтахтда Тошкент ИИББ ЙҲХБ йўл-патруль хизмати инспекторларининг янги хизмат либосларини синовдан ўтказиш бошланди, дея хабар қилди ИИББ матбуот хизмати.

Айни вақтда икки нафар ЙПХ инспектори янги намунадаги хизмат формасида фаолият олиб бормоқда. Эксперимент жараёнида хизмат либосининг чидамлилик, тез кир олиши, кийиб юриш ва ҳаракатланишдаги қулайлиги каби талабларга жавоб бериши текширилади.

ИИББ фуқаролар фикри ҳам инобатга олинишини қайд этиб ўтди.

Фото: Тошкент ИИББ.

Фото: Водители Ташкента / Facebook.

Фото: Vachach / Facebook