Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Крайстчерч шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракатлари оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Янги Зеландия Генерал-губернатори Пэтси Реддига ҳамдардлик мактуби йўллади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Шавкат Мирзиёев ҳалок бўлганларнинг яқинларига самимий таъзия ва ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилади.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландиянинг Крайстчер шаҳридаги иккита масжидга ҳужум уюштирилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 40 киши ҳалок бўлди, 30 га яқин инсон жароҳатланди.