Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

«Болдир» темир йўл чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ҳ.З. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаронинг чўнтакларида божхона ходимларига маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига кирувчи «Трамадол 50 мг» номли 20 дона капсулалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда."Трамадол" таблеткаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахслар фош этилди