Сенатор Мираброр Усмонов 15 март куни 72 ёшда ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди «Газета.uz» ахборот манбаси.

Сешанба куни у Тошкентдаги «Эзгу Ният» Ўзбекистон-Германия шифохонасига ётқизилган эди. Бу вақт давомида у бронхиал астма келтириб чиқарган кома ҳолатида ётди.

Мираброр Усмонов (1947 йилда туғилган) 2005 йилдан буён Сенат аъзоси ҳисобланади. 2006−2017 йилларда Ўзбекистон Футбол федерациясига, 2013−2017 йилларда — Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилган.