Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги тизими ходимлари хонадонма-хонадон юриш тамойили асосида ҳам фаолият юритмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат хизматлари маркази ходимлари Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Керайет қишлоғидаги хонадонлардан бирига борганида 91 ёшга тўлган Ражаб Раҳматованинг ҳеч қандай ҳужжати йўқлигини аниқлашди.

Марказ ходимларининг кўмаги билан 1928 йилда дунёга келган Ражаб Раҳматовага туғилганлик тўғрисидаги далолатнома ёзуви тикланиб, унга туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома топширилди.

Онахонга шу асосда фуқаролик паспорти расмийлаштирилди.