Россиялик актёр ва жамоат арбоби Юрий Стоянов Ўзбекистоннинг Россиядаги туристик бренди элчиси этиб тайинланди.

Тайинлов тўғрисида пайшанба куни Москвада бўлиб ўтган Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимотда эълон қилинди, дея хабар қилди республиканинг Россия пойтахтидаги элчихонаси «Газета.uz"га хабар қилди.

Юрий Стоянов Ўзбекистон брендини яратишга ҳожат йўқлиги, шусиз ҳам у минг йиллар, Буюк Ипак йўли замонидан бери мавжуд эканини таъкидлади. Актёрнинг сўзларига кўра, бу брендни дунё майдонида тизимли асосда илгари суриш, жамоатчиликка ўзбек ерининг шонли ўтмишини, аждодларининг жаҳон илм-фани, маданияти ва тараққиётига қўшган улкан ҳиссасини эслатиш лозим холос.

У Россияда Ўзбекистоннинг туристик брендини илгари суриш учун бор куч ва имкониятини ишга солиши, бунинг учун барча даража ва майдонларда мамлакат тарихи, замонавий тараққиёти, қадр-қимматлари ва анъаналари тўғрисида сўзлади.