Пайшанба куни соат 2:32 да Тошкентда ва Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ер силкинишлари қайд этилди. Зилзила ўчоғи Қозоғистон ҳудудида, Ўзбекистон чегарасига яқин ерда жойлашган.

Пойтахт сейсмостанциясининг «Газета.uz"га маълум қилишича, эпицентр Тошкентдан 28 км масофада жойлашган. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 балл, Гулистонда ва Жиззахда 2 балданни ташкил этди. Бошқа шаҳарлар бўйича маълумотлар ҳозирча йўқ.

Эпицентрда зилзила кучи 4,5 бални ташкил этди.