Республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги «Chuqursoy» маҳсулотларни сертифкатлаштириш идораси томонидан ўтказилган синов жараёнида қадоқланган яшил нўхот маҳсулоти яроқсиз деб топилди. Бу ҳақда «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мутахассисларнинг билдиришича, «Alfa Trade and Distribution» ҳамда «GARMONIYA FOOD TRADE» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан Ўзбекистон ички истеъмол бозорларига 450 млн сўм миқдоридаги ушбу турдаги маҳсулотлар олиб кирилишининг олди олинди.