Сенатор Мираброр Усмонов 12 март куни Тошкентдаги «Эзгу Ният» Ўзбекистон-Германия шифохонасига ётқизилди. Айни вақтда у жонлантириш бўлимида комада, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг вазиятдан хабардор ахборот манбаси.

Унинг кома ҳолатига тушишига бронхиал астма асорати сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Қайд этиш жоизки, Мираброр Усмонов 28 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг 18-ялпи йиғилишида иштирок этган эди.

Мираброр Усмонов (1947 йилда туғилган) 2005 йилдан буён Сенат аъзоси ҳисобланади. 2006−2017 йилларда Ўзбекистон Футбол федерациясига, 2013−2017 йилларда — Миллий олимпия қўмитасига раҳбарлик қилган.