2019 йилнинг 14 март куни Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан Ўзбекистон 2017 йил октябрь куни Сочи шаҳрида имзоланган Жиноят ишлари бўйича ашёвий далил ҳисобланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, унинг асосий қисмлари, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларини бериш тартиби тўғрисидаги баённомага қўшилди.

Бош прокуратура — халқаро шартномани амалга ошириш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди.