Пиёдаларга қулайлик яратиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳридаги Ибн Сино кўчасида (аэропорт йўли, ТАТУ Самарқанд филиали биноси олдида) замонавий светофор ўрнатилди. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

— Мазкур йўлдан транспорт воситалари кўп ҳаракатланади, шу билан бирга талаба ва ўқувчи ёшлар ҳам ўқишга бориб-келиш учун шу йўлдан ўтиб-қайтади, — дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ходими Хуршид Сафаров. — Шу сабабли бошқарма ташаббуси билан бу ерда пиёдалар томонидан бошқариладиган светофор ўрнатилди. Жорий йилда шаҳарнинг бошқа ҳаракат тиғиз йўлларида ҳам шундай замонавий светофорлар ўрнатиш кўзда тутилган.