Февраль ойида Ўзбекистоннинг соф олтин-валюта захиралари ҳажми 804 млн долларга ошиб, 1 март куни куни 27,4 млрд долларни ташкил этди. Ўзбекистон Марказий банки бу борадаги маълумотларни эълон қилди.

Февраль якунлари бўйича ялпи олтин-валюта захиралари 28,08 млрд долларни ташкил этди. Ундан хорижий валютадаги активлар ҳажми — 13,23 млрд доллар (бир ой ичида +589 млн доллар), монетар олтин — 14,47 млрд доллар (-102 млн доллар).