Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони бўлиб турган россиялик Ҳабиб Нурмагомедов сентябрь ойида октагонга қайтади. Бу ҳақда Матч-ТВ канали хабар бермоқда, дейилади olamsport.com сайтида.

«Мен, Зубайра Тухугов ва Абубакар Нурмагомедов сентябрь ойида жанг ўтказамиз. Бу аниқ. Ҳозирча рақибларимизнинг ким бўлиши маълум эмас», — дейди Ҳабиб Нурмагомедов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмагомедов Невада штати спорт қўмитаси томонидан 9 ойга четлатилган эди. У июль ойидаёқ жанг ўтказиши мумкин. Айнан шу муддатда унинг дисквалификацияси якунланади. Лекин Зубайра ва Абубакар бир йилга четлатилган. Ҳабиб уларсиз жанг ўтказмоқчи эмас.