Фенспирид сақловчи қатор препаратларнинг рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳномалари бекор қилиниб, улар Ўзбекистонда қўллашга рухсат берилган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур қарор 18 февраль куни Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази эксперт кенгаши томонидан қабул қилинди.

Фенспирид сақловчи дори воситалари нафас йўли касалликлари, жумладан ринофарингит, ларингит ва бронхиал астма касалликларини даволаш учун тайинланади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Дори воситалари халқаро мониторинги маркази маълумотларига кўра, фенспириднинг салбий таъсири, жумладан тахиакардия, экстрасистолия, юрак қоринчалари фибрилляцияси, суправентрикуляр тахиакардия, аритмия, параксизмал тахиакардия, коронал артериялр спазмаси, брадикардия каби шакллардаги кардиологик бузилишлар тўғрисида 600 га яқин шикоят келиб тушган.

Аввалроқ экспертиза марказига фенспириднинг фармокологик хавфсизлиги бўйича олиб борилган изланишлар натижалари келиб тушди. Марказ қошидаги фармакологик қўмита эса Ўзбекистонда фенспиридли дори воситаларини рўйхатдан ўтказган барча ишлаб чиқарувчиларга тадқиқотлар натижалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этган.