АҚШда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. 13 март куни Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига яна 5 та медаль қўшилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қизлар ўртасида -81кг вазн тоифасида Турсуной Жабборова 3та медални қўлга киритди.

У даст кўтариш машқида 96 кг натижани қайд этди ва қозоғистонлик рақибаси Ольга Пастуховани 4 кг фарқ билан ортда қолдириб, олтин медаль билан тақдирланди.

Турсуной силтаб кўтаришда 118 кг натижа билан иккинчи бўлди. Пастухова 123 кг билан ушбу машқда ва иккикурашда ғолибликни тортиб олди.

96 килограммгача вазн тоифасидаги йигитлар баҳсида Мирҳосил Мирзабоев учта медалга сазовор бўлди.

Даст кўтаришда уч уринишни муваффақиятли бажарган ҳамюртимиз 143 кг натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Силтаб кўтаришда Мирҳосил 168 кг тошни кўтарди ва 4-ўрин билан кифояланди.

Икки машқ якунига кўра Мирзабоев 311 кг натижа билан катта бронза медалига сазовор бўлди.