2019 йилда Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича тузилган йўл харитасига кўра, бешта нуқтада ахборот марказлари фаолият юритиши кўзда тутилган. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Самарқанд темирйўл вокзали ва Жартепа назорат ўтказиш пунктида давлат-хусусий шериклик асосида ахборот марказлари ташкил қилинади.

Унда вилоятнинг туризм салоҳияти акс этган тарқатма материаллар жойлаштирилиб, сайёҳларга ахборот тақдим этилади.