2019 йилнинг 12 март куни «Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарорга мувофиқ, Чироқчи туманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади.

Мазкур ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси, жумладан писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтириш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ҳисобланади.

Бундан ташқари қарорга кўра, Қашқадарё вилояти давлат ўрмон хўжаликларидаги 7 минг гектар ҳудудда 2019−2020 йилларда писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда (облепиха) плантациялари барпо этилади.