Жиззах вилоят ҳокимлигининг бош биноси майдонида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот химати хабар берди.

Мазкур қурилиш ишлари 3,3 гектар майдонда «Bogo Engineering» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги майдонининг марказий қисмига 14Х7 метр ўлчамдаги устуни 40 метр бўлган байроқ, ер ости фавворалари, ёритиш мосламалари билан жиҳозланган ўриндиқлар ҳамда фосфорли тошлар акс эттирилган нақшли безаклар билан безатилади.

Матбуот хизматининг хабарида айтилишича, жорий йилнинг 30−31 январь кунлари президент Шавкат Мирзиёев вилоятга ташрифи чоғида вилоят марказини замонавий кўринишга келтириш бўйича топшириқлар берган.