Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги Тошкентнинг Юнусобод туманидаги 5-мактабда ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарига кузатув камералари ўрнатилганини аниқлади, дея хабар қилди ХТВ матбуот хизмати.

Халқ таълими вазирининг Назорат-ҳуқуқий хизмати 7 март куни ижтимоий тармоқларда, жумладан «Халқ билан мулоқот / Диалог с народом» Facebook-гуруҳида тарқалган хабарлар асосида мактабда текширув ўтказди. Натижада мактаб спорт залининг ўғил ва қиз болалар кийим алмаштириш хоналарида кузатув камералари ўрнатилгани аниқланди.
Текширув натижасига кўра, кийим алмаштириш хоналаридаги камералар демонтаж қилинди.

«Бу каби ҳолатларни олдини олиш борасида барча мактаб раҳбариятига тегишли кўрсатмалар берилди», — дейилади ХТВ хабарида.