2019 йилда Самарқанд вилояти сайёҳлик салоҳиятини ошириш ва туризм инфратузилмасини янада ривожлантириш бўйича тузилган йўл харитасига кўра жами 200 дан ортиқ Wi-Fi зоналар ташкил этилади. Бу ҳақда «Зарафшон» газетаси сайтида хабар берилди.

Ушбу зоналар сайёҳлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари, зиёратгоҳлар, музейлар, меҳмонхоналар, ҳунармандлар уйлари, бошқа туризм объектлари ҳамда аҳоли гавжум жойлар, бозорлар, шоҳбекат, йўл бўйи хизмат кўрсатиш шахобчалари, истироҳат боғларида ташкил этилади.

Шунингдек, сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган жойлар ва сайёҳлик машрутларида 38 та санитария-гигиена шахобчалари барпо этилади.