Ўзбекистон Республикаси президентининг фармойишига асосан Насимов Равшанжон Азимович Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими хабар берди.

Равшанжон Насимов 1971 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 1993 йилда Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Р.Насимов солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1993 йилда инспекторликдан бошлаб, кейинчалик раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

1993 йилдан буён солиқ тизимида 24 йил ишлаган Р.Насимов, Самарқанд вилоятининг бир қатор солиқ инспекцияларида бошлиқ, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Давлат солиқ қўмитасида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.