Ҳукумат қарори билан, Алишер Абдуҳошимович Абдуллаев «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг раиси этиб, Мансур Рустамович Ҳошимов уюшма раисининг биринчи ўринбосари этиб, Умид Шавкат ўғли Ислом ва Жаҳонгир Жалилович Жамолов уюшма раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, уюшманинг асосий вазифаси хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳисобланади