«Ўзбекнефтегаз» акциядорлик жамияти аҳолидан шикоятларни қабул қилиш учун telegram-ботни ишга туширди. Бу ҳақда компаниянинг телеграмдаги канали орқали хабар берилди.

«Ўзбекнефтегаз» АЖ тизимдаги хизматни такомиллаштириш учун аҳолидан шикоят ва мурожаатларни қабул қилади.

Бунинг учун сиз марожаатларингизни компаниянинг Telegram-каналдаги @uzneftgazbot «UNG мулоқот» ҳаволасига жўнатишингиз лозим.

Шунингдек, мурожаатлар Facebook’даги «Халқ билан мулоқот» гуруҳи ва веб сайтдаги www.ung.uz ҳаволалари орқали ҳам қабул қилинади.

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил гуруҳи сизга тез фурсатда мурожаат ечими ҳақида маълумот тақдим этади.