Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини Миллий гвардияга бериш режалаштирилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Жумладан ҳозирда алкоголизм ёки наркоманиядан мажбурий даволанишга ихтисослашган даволаш-профилактика муассасалари шартнома асосида ички ишлар органлари бўлинмалари томонидан амалга оширилмоқда. Лойиҳада ушбу вазифани Миллий гвардия зиммасига юклаш таклиф қилинмоқда.

Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар ва улар раҳбарларининг шахсий қароргоҳларини қўриқлашни ҳам Миллий гвардияга бериш таклиф қилинмоқда.

«Дўрмон» Миллий боғи ҳудудини қўриқлашни ички ишлар органлари ва бошқа ваколатли органлардан Миллий гвардия ваколатига ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Миллий гвардия 2017 йил августида президент фармонига асосан қайта ташкил этилган эди. Январда Шавкат Мирзиёев Қўриқлаш бош бошқармасини ИИВ таркибидан Миллий гвардия таркибига ўтказишни топширган эди.