Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Адҳам Рустамович Исломов лавозимидан озод қилинди, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг МБдаги ахборот манбаси.

Адҳам Исломов (1976 й. т.) 2018 йил февралидан раис ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган, унга қадар Президент девонининг ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати бош маслаҳатчиси эди.

Саидқаҳҳор Холхўжаев. Фото: «Ўзагросуғурта».

Марказий банк раиси ўринбосари лавозимига 2017 йил сентябридан «Ўзагросуғурта» суғурта компаниясини бошқариб келаётган Саидқаҳҳор Муҳаммадкаримович Холхўжаев тайинланди.