Uzcard тизими фаолиятидаги қисқа муддатли узилишларга Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида транзакциялар сонининг ошгани сабаб бўлди, дея тушунтириш берди Ягона умумреспублика процессинг маркази (ЯУПМ) матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Носозликлар пайшанба, 7 арт куни тахминан 10:00 да бошланди. Payme тўлов хизмати балансдаги маблағни кўрсатмади, тўлов терминаллар орқали тўловларни амалга оширишда қийинчиликлар кузатилди. Айни вақтга келиб тизим барқарор ишламоқда.

«Байрам олдидан транзакциялар сони бир неча мартага ошди ва айрим терминалларда мунтазам узилишлар кузатилмоқда, транзакциялар секин кечмоқда. Бу 2−3 соат давомида кузатилади», — дея маълум қилди Uzcard.

ЯУПМ узилишлар кузатилмаслиги учун барча имкониятлар ишга солинишини қайд этиб ўтди.