Ҳукуматнинг 2019 йил 5 мартдаги қарори билан Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумлаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, спортнинг техник ва амалий турлари, автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчилар олий таълим муассасаларига тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга қабул қилинади.

Илгари бу имтиёз фақат спортнинг олимпия турлари, кураш миллий спорт тури, шахмат, шашка бўйича мусобақа ғолибларига берилган.