Ҳукуматнинг 2019 йил 5 мартдаги қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 79 та ташкилот мавжуд эди.