1 июлдан таксилардаги тўлов терминаллари, таксометрлар ва радио алоқа воситалари махсус мобил иловалар ўрнатилган смартфонлар, планшетлар ва электрон тўлов тизимларига алмаштирилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг 5 мартдаги юк ва йўловчи ташиш тизимларини такомиллаштириш тўғрисидаги қарорида сўз боради.
Худди шу санадан бошлаб йўналишли таксиларни қонунчиликда белгиланган рангга бўяш ўрнига махсус ёпиштирилувчи материаллардан фойдаланишга ҳам ижозат берилади.
Бундан ташқари, йўналишли такси сифатида фойдаланилувчи ва ягона ташқи белгилар ва жиҳозлар билан таъминланган енгил автомобиллар 1 июлдан бошлаб йўналишли транспорт воситалари учун мўлжалланган махсус полосаларда ҳаракатланиши ҳамда «Тўхташ тақиқланади» белгиси остида тўхташлари мумкин.
Ҳужжатда йўловчиларни ташишда қўлланилувчи автотранспорт воситасида йўловчига чек бериш ёки йўл кирани электрон қайд этиш шарти билан назорат-касса ускуналарининг бўлиши ҳақидаги талаб бекор қилинади.
Тегишли малака оширишдан ўтганлик тўғрисидаги талаб қуйидаги шахслар учун бекор қилинмоқда:
- юк автомобиль транспtaksiари.
Эндиликда автотранспорт воситасида йўловчи ва юк ташишга лицензия олишда автотранспорт воситасининг юридик шахс балансида бўлиши шарт эмас.
1 апрелдан юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасида шартномани тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари амалдагидан икки баробарга камайтирилади.
Хушбахт Худайкулов
1 апрелдан юридик шахс ва жисмоний шахс ўртасида шартномани тасдиқлаганлик учун давлат божи ставкалари амалдагидан икки баробарга камайтирилади дегани- конкрет сумма барча натариал корхоналар учун бир хел белгиланса — мисолда — 300 минг сум деб аниклик жуда яхши булар эди.
Ижора шартномаси 2йил олдин ойига 330 минг сумдан 5 йилга тузилган бўлсада, лекин 12% даромад солиғи 2019 йилги солик параметрларидан келиб чиккан холда енгил авто учун белгиланган минимал ижора микдоридан — 480 минг сумдан 12% олинадими.