Таэквондочиларимиз Эроннинг Фажр шаҳрида ўтказилган «Fajr Open» халқаро мусобақасида муваффақиятли иштирок этмоқда. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Мусобақанинг кечаги дастурида спортчиларимиз 3 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғаришди. -53 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган Чарос Қаюмова ташкилотчилар томонидан турнирнинг энг яхши спортчиси, деб топилди.

Қолаверса, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Совриндор бўлган спортчиларимиз билан танишинг:

Аёллар

-49кг: Мадина Маннопова — 2-ўрин

-53кг: Чарос Қаюмова — 1-ўрин

-62 кг: Феруза Садиқова — 1-ўрин

-67кг: Нигора Турсунқулова — 1-ўрин

+73 кг Светлана Осипова — 2-ўрин.

Эркаклар

-54 кг: Валентин Хегай — 3-ўрин

-74 кг: Никита Рафалович — 3-ўрин.