5 мартдан Ўзбекистондан Россияга борувчи йўловчилар қўл юклари ва багажларида умумий вазни 5 кг дан ортиқ бўлмаган миқдорда ҳўл мева, сабзавот, қуруқ мевалар ва ёнғоқларни олиб бора олади, дея хабар қилди Россия Ветеренария ва фитосанитария назорати федерал хизмати.

Маҳкаманинг аниқлик киритишича, ушбу маҳсулотларни олиб киришга тақиқ Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат карантин инспекцияси ва Россельхознадзор ўртасида икки давлат фитосанитария хавфсизлиги бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида бекор қилинди.

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси кафолати остида олиб киришга рухсат берилди, дейилади хабарда.

Йўловчиларнинг Ўзбекистондан Россияга ўсимлик маҳсулотларини олиб киришларига тақиқ 2012 йил 16 апрелда тизимли равишда маҳсулотларда карантиндаги организмлар аниқлангани сабабли тақиқланган эди.