Шу йилнинг 4 март куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидан ўтувчи «Қодрия-Оққовоқ» темир йўл бекатлари оралиғининг 16-км.да юк поезди «Қибрай» ҚФЙ Бирлик кўчасида яшаган М.М.ни эҳтиётсизлиги сабаб уриб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада М.М. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.

ИИВ маълумотида темир йўлни кесиб ўтаётганда ҳушёрликни ошириб, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш сўралган.