Ўтган йил ноябридан буён Ўзбекистон бош прокурори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Рашид Насруллоевич Раҳматов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Вилоятнинг аввалги прокурори Улуғбек Тошев фаолиятида камчиликларга йўл қўйгани учун лавозимидан озод қилинди. Раҳбарият президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятидаг ташрифидан сўнг алмашди.

Рашид Раҳматов (1978 й. т.) Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган (2004). Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2004 йилда Навоий шаҳар прокуратурасида бошлаб, Навоий вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

2009 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи, Бухоро шаҳар прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимларида иш юритган.