Шу йилнинг 1 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳридаги И.Каримов номидаги халқаро аэропортда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига бир нафар аёлни аввалига 8000 АҚШ доллари ишлаб бериш шарти билан келишиб, шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун олиб кетаётган М.Т. қўлга олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган маълумотга кўра, М.Т. 1971 йилда Фарғона вилоятида туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, яъни одам савдоси жиноятини содир этганлиги учун судланган.