Ҳафта бошида Ўзбекистон ҳудудига антициклон кириб келади, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзгидромет маълумотига таянган ҳолда.

Душанба куни айрим жойларда ёмғир, тоғли ҳудудларда эса қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Фарона водийсида ёғингарчиликлар кутилмайди. Айрим жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати +10…+15, шимолда — +5…+10 даража бўлиши кутилмоқда.

5 март куни мамлакатнинг катта қисмида ёғингарчиликлар тўхтайди, фақатгина кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида беқарор об-ҳаво ҳукмронлик қилиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундуз кунлари ёғингарчиликлар бўлмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси +3…+8, кундузи — +8…+13 даража атрофида бўлади.

6−9 март кунлари ёғингарчиликлар кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0…+5, кундузи 6−7 март кунлари — +8…+13 даража, 8−9 март кунлари — +10…+15 даража бўлади.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумотлари