Музраф Муборакходжаевич Икромов Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Мазкур тайинловга қадар (2017 йил августидан) у Ҳисоб палатасига раҳбарлик қилган, 2015−2017 йилларда адлия вазири бўлган.

Музраф Икромов (1973 й. т.) — Тошкент давлат юридик университети (1995) ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси (2005) битирувчиси.

Қашқадарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида бунга қадар Салоҳиддин Самадович Нуриев фаолият кўрсатиб келаётган эди.