Малайзия энергетика миллий университети (Universiti Tenaga Nasional)нинг бир гуруҳ талабалари ва профессор-ўқитувчилари қисқа муддатли стажировка ўташ учун Тошкент молия институтига келди. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Институт томонидан ишлаб чиқилган «Study Tour» махсус таълим туризми дастури бўйича хорижий талабаларга «Financial accounting», «Audit», «Monetary policy in Uzbekistan», «Uzbek language (Beginner level)» модуллари орқали таълим хизматлари экспорти йўлга қўйилди.

Дастур доирасида Тошкент шаҳридаги тарихий қадамжолар ва Тошкент вилоятининг тоғолди ҳудудлари, Самарқанд ва Бухоро каби тарихий шаҳарларига саёҳатлар ташкил этилади.

Шунингдек, дастур бўйича Ўзбекистон ва Малайзия ёшлари ўртасида мулоқот ўтказилиши кўзда тутилган.

«Study Tour» махсус таълим туризми дастури бўйича йил якунига қадар Жанубий Корея, Малайзия, Россиядан талабалар ташриф буюриши режалаштирилган.