15 февраль куни соат 17:00 ларда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани яшовчи, вояга етмаган А.С. (2003 йилда туғилган) номаълум кимёвий моддани ичиб юборишини натижасида вафот этган. Бу ҳақда «Газета.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, ўсмир йигит ўз уйида кимёвий моддани ичган ва шундан сўнг шифохонага олиб келинган.

Тайинланган судга оид тиббий экспертизанинг 19 февраль кунги хулосасида вояга етмаган С.А.да геморрогик перитонит ва оғир даражадаги карахтлик ҳамда ошқозон леворларини бутунлигини бузилиши билан кечганошқозон, 12 бармоқли ичак, катта чарвини кимёвий куйиши бўлиб, бу оғиз орқали қабул қилинган кимёвий модда таъсири натижасида юзага келганлиги қайд этилиб, ушбу жароҳатлар хаёт учун хавфли оғир шикастлар тоифасига кириши кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан вояга етмаган С.А.дан тушунтириш хати олинганда, у 17-сонли умумтаълим мактабининг 10а-синфида ўқийдиган бола номаълум дори моддасини бериб ичиши кераклигини айтганлигини, номаълим дори воситасини унга берганлигини бирор-бир шахс кўрмаганлиги айтганлигини, кейин номаълум дори моддасини яшаш хонадонига келиб ичганлигини билдириб ўтган.

Бундан ташқари, ҳолатни ҳар томонлама текшириш мақсадида
20.02.2019 йил куни вояга етмаган С.Абдумаликов ўқиган тумандаги 17-сонли умумтаълим мактабининг кимё лаборатория хонасида мавжуд моддаларнинг сақланишини қонунийлигини ўрганиш юзасидан вилоят ХТБга текширув тайинланган.

Туман Халқ таълими бўлими бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганиш маълумотида 17-сонли умумтаълим мактабининг лобароториясида техника хавфсизлиги қоидалари билан таништириш дафтарини юритилган ва лаборатория хонасининг санитар ҳолати қониқарли ҳолатдалиги аниқланган.

Терговга қадар текширув давомида 26.02.2019 йил куни вояга етмаган С.А. туман шифохонасининг реанимация бўлимида вафот этган ва шу кундан унинг ўлими сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.