Жорий йилнинг 28 февраль куни соат 10:00 да Ўзбек Миллий академик драма театрида туркиялик режиссёр томонидан «Абу Райҳон Беруний» фильмига кастинг ўтказилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур кастингда Ўзбек Миллий Академик драма театри, Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театри, Аброр Хидоятов номидаги драма театри актёрлари иштирок этди.